“Қозоғистон темир йўли” бир қатор халқаро шартномаларни имзолади

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хитойга расмий ташрифи доирасида “Қозоғистон темир йўли” миллий компанияси делегацияси бир қатор халқаро тадбирларда, жумладан “Бир макон, бир йўл” учинчи форумида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

“Қозоғистон темир йўли” бир қатор халқаро шартномаларни имзолади
Фото: “Самруқ-Қазна” АЖ матбуот хизмати

“Самруқ-Қазна” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, Хитой темир йўллари, СRRC, Huawei, “Ляньюньган порти” раҳбарлари ва бошқа ҳамкорлар билан учрашувлар бўлиб ўтди. Бир қатор ҳужжатлар, жумладан, Хитойнинг энг йирик CRRC корпорацияси билан локомотивлар харид қилиш бўйича рамка шартномаси ва “Ляньюньган порти” билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

“Қозоғистон темир йўли”
Фото: “Самруқ-Қазна” АЖ матбуот хизмати

Учрашувларда жорий йилда 10 йиллиги нишонланадиган “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг асосий бўғинига айланган Қозоғистоннинг стратегик роли алоҳида таъкидланди.

Бу ўн йил ичида Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги контейнер юк айланмаси 6,5 миллион контейнердан ошди. Хитой-Европа-Хитой йўналишидаги юк ташиш ҳажми эса 100 баробардан кўпга ошди (2013 йилдаги 7,6 минг контейнердан 2022 йилда 790 минг контейнергача).

“Қозоғистон темир йўли”
Фото: “Қозоғистон темир йўли”

 

Сўнгги хабарлар