Қозоғистон таэквондочилари 3 та Паралимпия йўлланмасини қўлга киритди
Қозоғистонлик спортчилар паратаэквондо бўйича Париж Олимпиадасига 3 та лицензияни қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform.

ҚР Туризм ва спорт вазирлигидан маълум қилишларича, Паралимпия ўйинларининг саралаш регламентига кўра, К44 тоифасида 80 килограмм вазн тоифасида паратаэквондочи Нурлан Домбаев, +80 килограмм вазн тоифасида Нишан Умирали ва -57 кг вазн тоифасида Камиля Досмалова бу йил Парижда бўлиб ўтадиган мусобақага йўлланма олди.
Жаҳон рейтингига кўра, спортчилар энг кучли 20 нафар спортчи қаторидан жой олди.
Бугунга келиб қозоғистонлик параспортчилар Париж-2024 ўйинларига 5 та лицензияга эга бўлишди: параатлетика, парапауэрлифтинг, ўтириб ўйналадиган волейбол, параканоэ ва парасузиш.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги Токио Паралимпия ўйинларида Қозоғистон терма жамоасидан 25 нафар спортчи 5 та медаль (1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза) қўлга киритиб, 48-ўринни эгаллаган эди.
Эслатиб ўтамиз, ХХХIII ёзги Олимпия ўйинлари Парижда жорий йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар, ХVIII ёзги Паралимпия ўйинлари эса 28 августдан 8 сентябрга қадар бўлиб ўтади.