Қозоғистон спортчилари Токио Олимпиадасига 53 та лицензияни қўлга киритишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Токиода ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида Қозоғистон спортчилари 30 та спорт тури бўйича мамлакат шарафини ҳимоя қилишади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Маданият ва спорт вазири Ақтоти Раимқулова аҳолига берган ҳисоботида бугунги кунга қадар қанча лицензия ютиб олинганлиги ҳақида айтиб ўтди.

«Миллий Олимпиада қўмитаси билан биргаликда, миллий терма жамоаларнинг аъзоларини Токиода ўтадиган ёзги Олимпиадага тайёрлаш учун фаол иш олиб борилмоқда. Миллий терма жамоа спортнинг 30 та тури бўйича юрт шарафини ҳимоя қилади. Бугунги кунга қадар спортнинг 22 туридан 53 та лицензия ютиб олишга муваффақ бўлдик», - деди вазир.

Шунингдек, муассаса раҳбари алоҳида эҳтиёжталаб спортчиларнинг ҳам эътибордан четда қолмаганлигини таъкидлади.

«Маҳаллий ижро этувчи органлар билан ҳамкорликда барча спорт мажмуаларида катталар ва алоҳида эҳтиёжларга эга болалар учун спорт билан шуғулланишга шароит яратилади. Имконияти чекланганлар учун юртимизда 15 та спорт клуби, пойтахтда параолимпиада таёргарлик маркази ишламоқда», - деди Ақтоти Раимқулова.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар