Қозоғистон шаҳарларида шакар нархи қанча

ASTANА. Кazinform — Мураббо тайёрлаш мавсумида мамлакатда шакарга талаб ортиб бормоқда. Шунга кўра бозордаги нархларни солиштириб, энг арзонини сотиб олишади. Kazinform мухбири ҳудудлардаги шакар нархи билан танишди.

шакар
Коллаж: Kazinform/ Freepik

Энг арзони Таразда сотилмоқда. У ерда шакарнинг килограмми 385 тенгедан бошланиб, 410 тенгегача боради. Ижтимоий дўконда эса 365 тенгега сотилади.

Ақтауда нархлар ҳар хил. Нархи 420 тенгедан бошланиб, баъзи дўконларда 500 тенгегача боради. Ижтимоий дўконлардаги нарх 400-420 тенге орасида. Оралда ҳам килограмми — 420 тенге. Ижтимоий нарх эса 410 тенге.

Туркистон, Талдиқорған ва Павлодарда шакар нархи — 430 тенге. Туркистонда ижтимоий дўконлардаги нархи — 400 тенге, Талдиқорғанда — 421 тенге, Павлодарда — 425 тенге.

Қизилўрдада бир килограмм шакар 440 тенгедан сотилаётган бўлса, ижтимоий дўконларда 398 тенгедан сотилмоқда. Қостанайда ҳам нарх тахминан бир хил. Нархи — 440 тенге. Шакарнинг ижтимоий дўконлардаги нархи — 434 тенге.

Қарағандида бир килограмм шакарни 450 тенгега сотиб олиш мумкин. Шакарнинг ижтимоий дўконлардаги нархи — 410 тенге.

Астанада шакарнинг ўртача нархи — 460 тенге. Ижтимоий дўконларда нарх — 380-420 тенге орасида.

Петропавлда бир килограмм шакар нархи 465 тенгедан бошланиб, 480 тенгегача боради. Ижтимоий дўконлардаги нарх — 460 тенге.

Жезқазғанда бир килограмм шакар — 470 тенге, ижтимоий дўконлардаги нарх — 430 тенге. Ақтўбедаги нарх тахминан бир хил. Килограмми 470 тенгедан сотилмоқда, ижтимоий дўконларда эса 424 тенге.

Атирауда нарх бошқача. У ерда шакарнинг килограмми нархи — 480 тенге, лекин ижтимоий дўконлардаги нарх аксинча қиммат. Нархи — 510 тенге. Ушбу нархлар супермаркетларда мавжуд.

Кўкшетаудаги дўкон ва супермаркетларда бир килограмм шакар — 481 тенге, ижтимоий дўконлардаги нарх — 420 тенге.

Семей ва Ўскеменда бир килограмм шакар нархи — 500 тенге. Ижтимоий дўконларда эса килограмми 450 тенгедан сотилмоқда.

Чимкентда нархлар ҳар хил. Оддий дўконда шакарнинг килограмми 600 тенгедан бошланиб, 900 тенгегача боради.

Улгуржи нархи — (25 килограмм) 439 тенге. Ижтимоий дўконлардаги нархи — 450 тенге.

Қонаев ва Алматидаги нархлар тахминан бир хил. Нархи — 628 тенге. Ижтимоий дўконлардаги нарх - 455-459 тенге.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда шарбат ва лимонад нархи қанча эканлиги ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар