Қозоғистон шаҳарларида нон нархи қанча
АSTANА. Kazinform – Қозоғистонда талаб юқори ва оммабоп таомлардан бири – нон. Бироқ, нон нархи ҳудудларда ҳар хил. Биз бўлка ва тандир ноннинг қайси ҳудудда қиммат, қайси ҳудудда арзон эканини аниқладик, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Қозоғистоннинг баъзи шаҳарларида бўлка нон ва тандир нон нархи ўртасидаги фарқ тўрт баробарга етган.Бўлка нон нархи Қизилўрда ва Ақтўбе шаҳарларида паст. Бўлка нархи баъзи жойларда 90-110 тенге оралиғида. Павлодар, Ўскемен, Семей шаҳарларида эса нарх 220-260 тенгега етади.
Мамлакат бўйлаб бўлка нон нархи жанубий ва ғарбий ҳудудларда арзон. Қизилўрдада турига қараб нон нархи 90-120 тенгега сотилмоқда. Ақтауда — 105, Ақтўбеда — 106-110, Туркистон ва Атирауда 110-120 тенге оралиғида. Тараз истеъмолчилари бўлка нонни 130-140 тенгега сотиб олишлари мумкин.
Шу билан бирга, мамлакатнинг шимолий ва шарқий ҳудудларида нарх юқори.
Алматида бўлка нон нархи 165 тенге бўлса, Қонаев ва Талдиқорғанда 160 тенге, Астанада 170 тенге атрофида. Кўкшетауда нарх — 200 тенге, Қостанайда — 206 тенге, Семейда — 218 тенге, Ўскеменда — 220 тенге. Мамлакат бўйлаб энг юқори нарх Павлодар шаҳрида.У ерда нарх 230-260 тенге оралиғида. Қарағанди ва Жезқазғандаги нарх 130 тенгеден бошланиб, тури ва сифатига қараб 380 тенгегача етади.
Тандир нон нархида ҳам фарқ юқори. Масалан, Туркистон ва Ақтауда тандыр нонни — 120, Қизилўрдада — 150, Ақтўбеда 180-200 тенгега сотиб олиш мумкин. Астанада тандир нон нархи тахминан — 200 тенге, Алматида — 230 тенге, Павлодарда — 220 тенге.
Тандир нон нархи Атирау шаҳрида — 250-300 тенге, Талдиқорғанда 160-320 тенге бўлса, Қарағанди ва Жезқазғанда 150-300 тенге оралиғида. Петропавл ва Қостанайда нарх – 324-360 тенге. Оралда нарх фарқи юқори. 100 тенгеден бошланиб, 400 тенгега етади. Семей ва Ўскеменда тандир нонни 280 тенгега сотиб олиш мумкин.
Шундай қилиб, бўлка нон ва тандир нон нархи мамлакатнинг жануби ва ғарбида арзон бўлса, шарқи ва шимолида қиммат. Шу жумладан, тандир нон нархи ҳажми ва таркиби, сотиш жойига қараб ўзгариб туради.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда қази нархи қанча эканлиги ҳақида хабар берган эдик.