Қозоғистон шаҳарларида қовоқча ва бақлажон нархлари

Қозоғистон пештахталарида янги ҳосилнинг қовоқча ва бақлажонлари пайдо бўлди. Сабзавотлар қаерда арзон бўлишини батафсил Кazinform мухбири шарҳида ўқинг.

Цены на кабачки и баклажаны в городах Казахстана
Коллаж: Kazinform/ Canva/ Freepik

Қовоқча: бир килоси 97 тенгедан 550 тенгегача

Мавсум бошидан бери аҳолининг ёзги севимли сабзавоти ҳамёнбоп нарх билан қувонтириб келяпти. Қовоқча Қарағандида арзонроқ сотилади – бу ерда унинг бир килоси учун 97 тенге нархида топишингиз мумкин. Кейинги ўринда Алмати. Бу ерда 1 килограмм қовоқча 100 тенге.

Сабзавотлар Қонаев ва Талдиқўрғанда унчалик қиммат эмас – 100 тенгедан120 тенгегача. 

Жезқазғанликлар қовоқчанинг бир килограммини 120 тенгедан сотиб олади, Семей ва Ўскеменда эса нарх 120-200 тенге орасида ўзгариб туради.

Оралда бир килограмм қовоқча 150 тенге, Туркистонда 200 тенге, Павлодарда 300 тенге, Астанада 295 тенгега баҳоланади. Таразда қовоқча якка тартибда сотилади, бироқ килограмм учун ўртача нарх 300 тенге атрофида.

Петропавл, Қизилўрда, Кўкшетау, Қостанай ва Ақтўбеда 350 дан 400 тенгегача бўлган нархлар қайд этилган.  Ақтауда қовоқчанинг бир килограмми 500 тенге, Атирау ва Чимкентда эса 550 тенгегача туради.

Қазақстанда кәді мен баялды қанша тұрады
Коллаж: Kazinform

Бақлажон: килограмми 200 дан 890 тенгегача

Бақлажонларнинг энг қулай нархлари Таразда кузатилган, бу ушбу сабзваотнинг бир килограмми атиги 200-240 тенге туради.

Алматида уларни 200-350 тенгега, Туркистонда 300-350 тенгега, Чимкентда эса 300-450 тенгега сотиб олиш мумкин. Кейинги ўринларда Қонаев (350-400 тенге) ва Қизилўрда (350 тенге).

Павлодар ва Талдиқўрғанда янги бақлажоннинг бир килограмми 400 тенге атрофида бўлади. Нарх ёрлиғи Қарағандида бироз баландроқ - 455 тенге.

Жезқазған ва Ақтўбеда нархи 550 тенге, Қостанайда 590 тенге. 

Семей ва Ўскеменда бақлажон 600 тенге, Астанада 619 тенгедан сотиляпти. Кўкшетауликлар бақлажонни 650 тенгедан, Атирау ва Ақтауда, 700 тенгедан сотиб олади. Петропавлда - 700 дан 750 тенгегача.

Энг юқори нарх Оралда бўлган – бу ерда бир килограмм бақлажон учун 890 тенге сўрайди.

Сўнгги хабарлар