Қозоғистон шаҳарларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеороликлар намойиш этилмоқда

ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги «Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида туризмга оид видеолавҳалар Қозоғистоннинг Астана, Алмати, Чимкент каби йирик шаҳарларида LED экранларда Ўзбекистон салоҳияти намойиш этилмоқда.
None

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Миллий PR маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир Қозоғистондан сайёҳларни жалб этиш мақсадида тайёрланган.

Жорий йилнинг 5 июлидан бошлаб ушбу видеоматериаллар Астананинг 20 нуқтасида олти ой, Алматининг 4 нуқтасида уч ой ва Чимкентнинг 3 нуқтасида бир ой муддатга намойиш этилади.

Сўнгги хабарлар