09:44, 02 Сентябрь 2023 | GMT +6
Қозоғистон сейсмологлари Хитой ва Қирғизистон чегарасида зилзила қайд этди
ALMATY. Kazinform - Сейсмик станциялар тармоғи 2 сентябрь куни Алмати шаҳридан 253 км жануби-шарқда, Хитой ва Қирғизистон чегарасида зилзила қайд этди. Бу ҳақда Kazinform «Сейсмологик экспериментал-методик экспедиция» МЧЖ сайтига таяниб хабар беради.
«Зилзила Алмати вақти билан 07:06:14 да қайд этилган. Зилзила энергияси класси 10.8. МPV магнитудаси - 4,7. Чуқурлиги 5 км. Сезилувчанлик маълумотлари (MSK-64 шкаласи бўйича): йўқ», - деб маълум қилди сейсмик станциялар тармоғи.