Қозоғистон-Сербия: стратегик соҳалар бўйича бир қатор меморандумлар имзоланди
ASTANА. Кazinform — Музокаралар якунида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва Президент Александр Вучич Қўшма баёнот қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Давлат раҳбарлари иштирокида идоралараро ҳужжатлар алмашиш маросими бўлиб ўтди:
1. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Сербия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
2. Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси ва Сербия Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик ва бирдамлик тўғрисидаги меморандум;
3. Қозоғистон Республикаси Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ва Сербия Республикаси Ахборот ва телекоммуникациялар вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
4. Қозоғистон Республикаси Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ва Сербия Республикаси Ахборот технологиялари ва электрон ҳукумат идораси ўртасида рақамлаштириш ва электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;
5. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сербия Республикаси Қишлоқ, ўрмон ва сув хўжалиги вазирлиги ўртасида ветеринария тиббиёти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
6. Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги ва Сербия Республикаси Фан, технологик ривожланиш ва инновациялар вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
7. Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги ва Сербия Республикаси Маданият вазирлиги ўртасида кинематография соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
8. Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги ва Сербия Республикаси Маданият вазирлиги ўртасида номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
9. «KAZAKH INVEST» МК» АЖ ва Сербия тараққиёт агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
10. Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Сербия Республикаси Дипломатик академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми.