Қозоғистон сармояси билан Ўзбекистонда минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи завод очилади

None
TASHKENT. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Токаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида икки давлатнинг бир қатор қўшма лойиҳалари бошланди. Бу ҳақда Ақордага таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Лойиҳалардан бири Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги фосфорли ва мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхонадир. «Қазфосфат» МЧЖ ва «Ўзкимёсаноат» АК иштирокида амалга оширилаётган лойиҳанинг қиймати 1,3 миллиард долларни ташкил этади. Лойиҳанинг 2022-2024 йилларга мўлжалланган биринчи босқичида «Навоиазот» негизида калий нитрат (100 минг тонна) ва калий сулфат (100 минг тонна) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида 150 та иш ўрни яратилади. Ишлаб чиқаришнинг иккинчи ва учинчи навбати Олмалиқ ва Фарғона шаҳарларида давом этади.

Фото: t.me/bort_01

Сўнгги хабарлар