Қозоғистон Россия, Хитой ва Ўзбекистон билан машинасозлик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда

ASTANA. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда машинасозлик соҳасида 217 миллиард тенгелик 29 лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Машинасозлик соҳасида янги лойиҳаларга асосий эътибор қаратиляпти. Шу билан бирга, 2028 йилга қадар 1 триллион 700 миллиард тенгега 151 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Улар орасида жорий йилда умумий қиймати 217 миллиард тенге бўлган 29 та лойиҳани амалга ошириш ниятидамиз. Режалаштирилган лойиҳалар орасида Россия, Хитой ва Ўзбекистондаги ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳам бор. Масалан, Ўзбекистон билан ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, маиший техника ва лифтлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга ошириляпти», – деди у.

Бундан ташқари, Марат Қарабаевнинг сўзларига кўра, россиялик ҳамкорлар билан темир йўл машинасозлик соҳаси учун алюминий дисклар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш кўпайтирилади. Хитойлик инвесторлар бурғулаш қурилмалари ва қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар