Қозоғистон Республикаси Парламентининг еттинчи чақириқ Мажилиси тарқатиб юборилди
Кazinform ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқувчи эътиборига ҳавола этади.
***
Қозоғистон Республикаси Парламентининг еттинчи чақириқ Мажилисини тарқатиб юбориш ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатлари учун навбатдан ташқари сайловларни тайинлаш тўғрисида.
Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 44-моддаси 2-банди, 63-моддаси 1-бандига, «Қозоғистон Республикасида сайлов тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонунининг 85-моддасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Еттинчи чақириқ Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси тарқатиб юборилсин.
2. Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатларининг навбатдан ташқари сайлови 2023 йил 19 мартга белгилансин.
3. Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатларининг навбатдан ташқари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ташкил этсин.
4. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, Астана, Алмати, Чимкент шаҳарлари ва вилоятлар ҳокимлари навбатдан ташқари Қозоғистон Республикаси Парламенти депутатлари сайловини ташкилий, моддий-техникавий ва молиявий таъминлаш бўйича барча зарур чораларни зудлик билан кўрсинлар.
5. Мазкур Фармон эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қозоғистон Республикаси
Президент Қ. Тоқаев
Астана, Ақорда, 2023 йил 19 январ
№ 104