Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Махсус операциялар қўшинлари қўмондонлиги ташкил этилди
2022 йил 19 январда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Махсус операциялар қўшинлари қўмондонлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Янги тузилма мамлакат миллий хавфсизлик тизими фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни
* * *
ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
Қозоғистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Махсус операция қўшинлари қўмондонлигини ташкил этиш тўғрисида
Қозоғистон Республикасининг миллий хавфсизлик тизимини такомиллаштириш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Махсус операциялар қўшинлари қўмондонлиги ташкил этилсин.
2. Қозоғистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган. Илова қилинаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқлансин.
3. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ушбу Фармондан келиб чиқадиган чора-тадбирларни кўрсин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси зиммасига юклансин.
5. Мазкур Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киради.
Қозоғистон Республикаси Президенти
Қ. Тоқаев
Нур-Султан, Ақорда, 2022 йил 19 январ
№ 779