Қозоғистон рақамли валютани жорий этиш бўйича ТОП-25 давлат қаторига кирди
2021 йилда Қозоғистон Республикаси Миллий банки ҳам Рақамли тенге пилот лойиҳасини амалга оширишни бошлади. Ушбу пилот лойиҳа рақамли тенге концепциясининг ҳаётийлигини синовдан ўтказмоқда.
Рақамли тенгени ўрганишнинг асосий мотивацияси унинг молиявий инклюзивликни яхшилаш салоҳиятидир. Рақамли тенге тўловлар соҳасида рақобат ва инновацияларнинг ривожланишига, шунингдек, жаҳон бозорида Қозоғистон молия секторининг рақобатбардошлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатиши керак.
Рақамли тенге нақд ёки нақд бўлмаган пулларни алмаштириш учун мўлжалланмаган, у параллел равишда қўлланилади.
CBDC ғояси тобора оммалашиб бормоқда. Лойиҳалар - экспертлар ҳамжамияти билан муҳокамадан тортиб, тажриба режими ва ишга туширишгача бўлган турли босқичларда турибди. Atlantic Council маълумотларига кўра, 10 мамлакат аллақачон рақамли валютани тўлиқ ишга туширган.
Яна 15 давлат, жумладан Қозоғистон ҳам тажриба режимида рақамли валютани жорий этишни ўрганмоқда. Айни пайтда, 24 мамлакатда РВ ишлаб чиқиш босқичида, 43 мамлакатда эса тадқиқот босқичида.