Қозоғистон Президентининг матбуот хизмати «Борт N1» Telegram каналини ишга туширди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати Telegram ижтимоий тармоғида Борт Н1 каналини ишга туширди, дея хабар беради Kazinform Давлат раҳбари матбуот котиби Берик Уалига таяниб.

«Жорий йилнинг 1 март куни Президент матбуот хизмати Telegram ижтимоий тармоғида «Борт N1» каналини ишга туширди. Telegram каналимиз янгиликлар, эълонлар, экспресс таҳлилий маълумотлар, инфографика, тадбирлардан норасмий фото ва видеолар ва бошқа хабарларни тезкорлик билан эълон қилиб боради. Ҳурматли ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари! Сизни телеграм каналимизга обуна бўлишни таклиф қиламиз. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев фаолияти ҳақидаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиб туринг», — деб ёзди Берик Уали Facebook саҳифасида.


Сўнгги хабарлар