Қозоғистон Президентининг Германияга расмий ташрифи бошланди

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Германия Федератив Республикасига расмий ташрифи бошланди, дея хабар беради Каzinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президент
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Ташриф доирасида Давлат раҳбари Федерал Канцлер Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказади.

Қозоғистон раҳбари Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувида ҳам иштирок этишни режалаштирган.

Бундан ташқари, ташриф дастуридан Президентнинг Berlin Global Dialogue халқаро форумидаги нутқи ва Германия ишбилармон доиралари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўрин олган.

 

Президент
Фото: Ақорда матбуот хизмати
Президент
Фото: Ақорда матбуот хизмати
Президент
Фото: Ақорда матбуот хизмати

 

Сўнгги хабарлар