Қозоғистон Президенти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик телеграммасини юборди, унда у барча қозоғистонликлар номидан ва ўз номидан Ўзбекистон раҳбарини ва бутун ўзбек халқини Мустақилликнинг 30 йиллиги билан самимий табриклади. Бу ҳақда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради

- Қардош Ўзбекистон бу муҳим санани миллий бирдамлик, иқтисодий тараққиётнинг юқори суръатлари ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб обрўси билан ажралиб турадиган кучли ва гуллаб-яшнаётган давлат мақомида кутиб олади. Ҳеч шубҳа йўқки, сизнинг ижодий сиёсатингизни қатъий қўллаб-қувватлаб, кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширган ҳолда, ўзбек халқи барқарор ривожланиш йўлида давом этади,-деди ҚР Президенти.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки мамлакат халқларининг асосий манфаатларига жавоб берадиган стратегик ҳамкорликлик даражасини юқори баҳолади.

«Ишончим комилки, сиз билан биргаликдаги ишимиз бундан буён ҳам икки томонлама даражада, ҳам минтақавий ва халқаро ҳамкорлик доирасида қозоқ-ўзбек муносабатларининг улкан салоҳиятини тўлиқ амалга ошириш манфаати учун хизмат қилади», - дейилади телеграммада.

Қозоғистон Президенти Шавкат Мирзиёевга масъулиятли давлат фаолиятида янада муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса фаровонлик ва тараққиёт тилади.


Сўнгги хабарлар
telegram