Қозоғистон Президенти Украинадаги вазиятга изоҳ берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Украинадаги вазиятга изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг позициямиз давлатимиз хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш контекстида бўлиши керак. 2010 йилда ЕХҲТ саммитига мезбонлик қилган давлат сифатида биз Евроосиё хавфсизлигининг яхлитлиги тамойилини қўллаб-қувватлаймиз. Бу ҳақда 10 феврал куни Москвага ташрифим чоғида айтиб ўтгандим. Бутунлик ва умумий хавфсизлик тамойили ўзаро ишончга асосланган ўзаро тушунишни англатади. Афсуски, бундай бўлмади. Минск шартномаси қоғозда қолди. Бу Украина ҳудудида ҳарбий ҳаракатларга олиб келди. Геосиёсий вазият ниҳоятда кескин», - деди Давлат раҳбари «Аманат» партиясининг навбатдан ташқари съездида.

Шу боис Қозоғистон Президенти ҳар икки давлатни музокара столига ўтириб, келишувга эришиш учун тил топишишга чақирди.

«Бошқа йўл йўқ. Тинч ҳаётсиз тараққиёт бўлмайди. Қозоғистон ўз навбатида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга, жумладан, воситачилик қилишга тайёр. Албатта, агар керак бўлса», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар