Қозоғистон Президенти Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VIII саммитида иштирок этади

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VIII саммитида иштирок этиш учун 11-12 ноябр кунлари ташриф билан Истанбулда бўлади, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.

«Саммит давомида савдо, рақамлаштириш, яшил технологияларни ривожлантириш ва бошқа долзарб йўналишлар атрофлича муҳокама қилинади, Туркий кенгаш доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилади.

Давлат раҳбари ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган», - деб ёзди Берик Уали Facebookдаги саҳифасида.


Сўнгги хабарлар