Қозоғистон Президенти сариағашлик ўқувчига совға юборди
TÚRKІSTAN. KAZINFORM - Сариағаш туманидаги С.Тўрайғиров номидаги мактабнинг 4-синф ўқувчиси Хиуаз Аршабайга Қасим-Жомарт Тоқаевнинг махсус совғаси топширилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўқувчи ўз орзусини баён қилиб хат ёзиб, Давлат раҳбари номига жўнатган. Орадан бироз вақт ўтгач, Хиуаз Қасим-Жомарт Тоқаевдан совға олди.
Хиуаз - кўп болали оиланинг олтинчи фарзанди. У нафақат ажойиб илмий ютуқлари, балки ижодий ва интеллектуал қобилиятлари билан ҳам ажралиб туради. Унинг барча ака-ука ва опа-сингиллари ҳам санъат ва илм-фанга қизиқади, янги билимлар сари интилади.
Хиуаз Президентга йўллаган мактубида ака-ука ва опа-сингиллари учун ноутбук сўраган, шунингдек, Давлат раҳбари билан учрашиш истагини билдирган.
Астанадан жўнатилган совғани Туркистон вилояти таълим бошқармаси мутахассислари Хиуаз Аршабайга топширди. Президентнинг жавоби қизга катта қувонч бахш этди.