Қозоғистон Президенти “Самруқ-Қазна” АЖ бошқаруви раисини қабул қилди

ASTANA. Kazinform — Президент “Самруқ-Қазна” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Нурлан Жақиповни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Магистральный газопровод, обеспечивающий газификацию 84 сел, запускается в Жетысу
Фото: Акорда

Давлат раҳбарига жамғарманинг жорий йилдаги фаолияти натижалари ҳақида маълумот берилди.

Нурлан Жақиповнинг сўзларига кўра, жамғарма гуруҳининг инвестиция портфелига умумий қиймати 53 триллион тенгега тенг 130 га яқин лойиҳа киради.

Улар орасида жорий йилда CASPI BITUM заводининг қувватини ошириш, 50 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси ва Кендирли аҳоли яшаш пунктида сувни тузсизлантириш заводини қуриш лойиҳалари амалга оширилди.

Йил охирига қадар 1,1 триллион тенгега тенг 9 та йирик лойиҳани якунлаш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Жетису вилоятидаги 84 та аҳоли яшаш пунктини табиий газ билан таъминлайдиган Талдиқорған -Ушарал магистрал газ қувури, Ақтаудаги контейнер хаби ва Алматидаги Zhetysu логистика терминали, шунингдек, Sany Re компанияси билан ҳамкорликда шамол генераторлари ишлаб чиқариш заводининг ишга туширилиши ҳақида маълумот берилди.

Жорий йилнинг дастлабки ўн ойида "Самруқ-Энерго" АЖ 31 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу Қозоғистондаги умумий ишлаб чиқаришнинг 31 фоизини ташкил этади. "Самруқ-Энерго" АЖ таркибига кирувчи электр станцияларининг қуввати 7845 МВт га етди.

2023-2025 йиллар учун ижтимоий лойиҳалар ва хайрия тадбирларини қўллаб-қувватлаш учун 1,5 триллион тенге ажратилди. Бу маблағ тиббий муассасаларга, шунингдек, 55 та реабилитация маркази, 31 та инклюзив хона, 18 та спорт мажмуаси, маданий ва таълим муассасалари қурилишига сарфланди.

"Тоза Қозоғистон" ташаббуси доирасида 5,8 миллион тол дарахти экилди.

“Самруқ-Қазна” акциядорлик жамиятининг маҳаллий бизнесни ривожлантириш бўйича ташаббуслари ҳақида маълумот берилди.

Давлат раҳбари Жамғарма ишининг самарадорлигини ошириш, инвестиция лойиҳаларини сифатли амалга ошириш ва миллий активларнинг узоқ муддатли барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича бир қатор кўрсатмалар берди.

Сўнгги хабарлар