Қозоғистон Президенти Пасха байрами билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Пасха байрами билан табриклади, дея хабар бермоқда Kazinform Ақордага таяниб.
None
None

«Азиз ватандошлар!

Мамлакатимизнинг православ христианларини Пасха байрами билан чин қалбимдан табриклайман!

Бу кун диндорлар учун умид ва ишончга тўла жуда бахтли кундир. Пасха байрами одамларни яхши ишлар қилишга, яқинларига меҳр-шафқат кўрсатишга ва муҳтожларга ёрдам беришга ундайди.

Маданиятимиз билан чамбарчас боғланган Пасха анъаналари барча этник ва диний эътиқодларни бирлаштиради. Бу жамиятда оилавий қадриятлар, ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.

Пасха ҳар бир оилани қувонч ва бахтга тўлдирсин!

Барчангизга сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар тилайман!», - дейилади Президент табригида.

Сўнгги хабарлар