Қозоғистон Президенти қишлоқ хўжалиги техникасини йиғишга ихтисослашган СLAAS заводига ташриф буюрди

PETROPAVL. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев Шимолий Қозоғистон вилоятига амалий сафари давомида қишлоқ хўжалиги техникасини йиғишга ихтисослашган CLAAS заводига ташриф буюрди, деб хабар беради Ақорда.
None
None

Президентга заводда йиғилган тракторлар, комбайнлар ва экиш машиналари кўрсатилди ва корхонани янада ривожлантириш режалари ҳақида сўзлаб берилди.

Президент CLAAS халқаро обрўсини юқори баҳолади ва Германия концерни билан узоқ муддатли ҳамкорлик зарурлигини таъкидлади.

- CLAAS маҳсулотларининг Қозоғистон бозорига келиши катта ютуқ. Бу жуда катта сармоявий тадбир, - деди Қасим -Жомарт Тоқаев.

Президент минтақада қатор лойиҳаларни амалга ошираётган хорижий сармоядорлар билан ҳам учрашди.

CLAASнинг МДҲ бўйича минтақавий директори Нилс Ройч Президентга Қозоғистонда бўлажак сармоявий лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Туркиянинг UDA HOLDING бошқарув кенгаши раиси Aрслан Ҳусайн Петропавлда JCI халқаро стандартларига мувофиқ 625 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона қурилиши бошланганини айтди.

Aризона университети (AҚШ) глобал ишлар бўйича Вице -президенти Брент Уайтнинг айтишича, университет Kozybaev University билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Шартнома Қозоғистон университетларини Aмерика таълим муассасаларида академик технологиялар билан таъминлашга қаратилган.

Инвестиция лойиҳалари билан танишган Қасим-Жомарт Тоқаев инвесторларга мамлакат иқтисодиёти, хусусан, ҳудудларлар ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Президент инвесторларнинг бизнес -лойиҳаларини амалга оширилишини назорат қилиш учун индивидуал мониторинг ўтказишини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар