Қозоғистон Президенти кичик бизнес субъектларини мажбурий аъзолик бадалларидан озод этиш бўйича топшириқ берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Кичик бизнес субъектлари мажбурий аъзолик бадалларидан озод этилиши керак. Бу ҳақда Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маҳаллий тадбиркорлик таркибида кичик компанияларнинг улуши бугунги кунда 90 фоиздан ортиқни ташкил этади. Палатани ислоҳ қилишда («Атамекен» МТП - тахминан) унинг функционаллиги, айниқса, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш ва ривожлантиришга қаратилиши керак. Шу билан бирга, кичик бизнес субъектлари мажбурий аъзолик бадаллари тўлашдан озод этилиши керак», - деб кўрсатма берди Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар