Қозоғистон Президенти KIA корпорацияси президенти Хо-сунг Сонгни қабул қилди

KIA корпорациясының президенті Хо-сунг Сонг
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари KIA корпорацияси президенти Хо-сунг Сонгни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Президент автосаноатни ривожлантириш Қозоғистон саноат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

Хо-сунг Сонг Қасим-Жомарт Тоқаевга Қостанайда автомобиль ишлаб чиқарувчи тўлиқ циклли завод қурилишининг бориши ҳақида маълумот берди. Завод йил охиригача фойдаланишга топширилади.

Akorda
Photo: Akorda

Лойиҳани амалга ошириш учун 90 миллиард тенгедан ортиқ сармоя киритилди. 1,5 минг доимий иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Заводнинг лойиҳа қуввати йилига 70 минг дона автомобиль ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Улар орасида 50 минг автомобиль кичик қисмлардан йиғиш усулида ишлаб чиқарилади, яъни маҳаллий ишлаб чиқариш улуши имкон қадар юқори бўлади.

президент KIA Corporation Хо-сунг Сонга
Фото: Акорда

Хо-сунг Сонг жаҳон миқёсида автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчиларни Қозоғистонга жалб этиш бўйича ишлар олиб борилаётганини айтди. Хусусан, мамлакатда автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи завод қуриш бўйича Кореянинг Seyong EHWA (KIA автомобиллари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи) компанияси билан шартнома имзоланди.

Давлат раҳбари KIA корпорациясининг Қозоғистонда маҳаллий автомобиль қисмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақидаги қарорини олқишлади. Шунингдек, ушбу соҳани ривожлантириш учун малакали маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш зарурлигини айтди.

Сўнгги хабарлар