16:12, 22 Сентябрь 2021 | GMT +6
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Манғистау вилоятига борди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев икки кунлик амалий ташриф билан Манғистау вилоятига борди, деб хабар беради Президентнинг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebookдаги саҳифасида.
«Бугун Президент Ақтауда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказади ва янги спорт мажмуасига ташриф буюради. Шунингдек, у шаҳарнинг сайёҳлик зонасида бир қатор инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши билан танишади.
Эртага Қасим-Жомарт Тоқаев «Отпантау-2021» жамоавий-штаб машғулотларини назорат қилади.