Қозоғистон Президенти Ички ишлар вазирлигига янги раҳбарни таништирди

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Йиғилишда Давлат раҳбари янги ички ишлар вазири Ержан Саденовни таништирди.

Президент вазирликнинг янги тайинланган бошлиғи 30 йил давомида ички ишлар органларида ишлаб, туман тезкор вакили лавозимидан вазир ўринбосари лавозимигача бўлган босқични босиб ўтганини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев собиқ вазир Марат Ахметжанов раҳбарлигида ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишдаги ижобий ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратди, рақамли технологияларни жорий этиш, йўл ҳаракати қоидабузарликларини тезкор қайд этиш, шунингдек, полиция фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш каби муҳим ташаббусларга эътибор қаратилди.

Учрашувда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев кечаги Қозоғистон халқига Мурожаатномасида фуқароларимиз фаровонлигини ошириш, туб ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар қўйганини таъкидлади. Бу вазифаларнинг амалга оширилиши кўп жиҳатдан ҳуқуқий-тартибот даражасига боғлиқлигини, бу борада ички ишлар органлари муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Давлат раҳбари ички ишлар органлари фаолиятини тубдан ўзгартириш, халқ ва фуқаролик жамияти институтлари билан доимий алоқа ўрнатиш билан боғлиқ янги ғоялар зарурлигига эътибор қаратди.

«Хизмат полициясини ривожлантиришни давом эттириш керак. Бунинг учун резидентларга ҳуқуқбузарликларга мутлақо тоқат қилмаслик тамойилига риоя этилишини таъминлаш имконини берувчи ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли усулларини таклиф қилиш зарур. Вояга этмаганларга оид адлия тизими ҳам жиддий ўзгаришларга муҳтож. Жорий йил 30 июнда Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида берган вазифаларим ижросини таъминлаш зарур. Вазифалар жуда муҳим. Шунинг учун уларни муваффақиятли амалга ошириш учун барча ходимлар, биринчи навбатда, вазирлик раҳбарияти астойдил ҳаракат қилиши керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президентимиз Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига юклатилган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажаришда муваффақиятлар тилади.


Сўнгги хабарлар
telegram