Қозоғистон Президенти Фавқулодда вазиятлар вазирини қабул қилди

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Фавқулодда вазиятлар вазири Сирим Шарипхановни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолияти ва режалари ҳақида маълумот берилди.

Давлат раҳбарига вазирликда келгусида амалга ошириладиган ўзгаришлар, жамиятда хавфсизлик маданиятини шакллантириш борасидаги ишлар ҳақида маъумот берилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, фавқулодда вазиятлар сони ва кўлами ошган тақдирда, фуқаро муҳофазаси давлат тизимини фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишдан аввал унинг олдини олишга йўналтириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Президентга қутқарув бўлинмаларини жиҳозлаш ва моддий-техник базасини рақамлаштириш, шунингдек, қутқарувчилар ва ўт ўчирувчиларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кучайтириш юзасидан маълумот берилди.

Сирим Шарипханов аҳолини дастлабки ҳимоя қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев вазирликка фавқулодда вазиятлар сонини камайтириш, шунингдек, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар
telegram