Қозоғистон Президенти Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайсни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Президент Казахстана провел встречу со Спецпредставителем ЕС
Фото: Акорда

Қасим-Жомарт Тоқаев олий мартабали меҳмонни қутлар экан, Қозоғистоннинг асосий ва ишончли ҳамкорларидан бири бўлган Европа Иттифоқи билан кўп қиррали интеграцияни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Президент бундан 10 йил аввал қабул қилинган кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни икки томонлама муносабатлардаги муҳим босқич, деб ҳисоблайди.

Давлат раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги фаол ва конструктив мулоқотни юқори баҳолади.

Эдуардс Стипрайс Европа Иттифоқи Қозоғистон билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тарафдори эканини таъкидлаб, икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги интеграция суръатлари бундан кейин ҳам ошиб боришига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги хабарлар