Қозоғистон Президенти ECOJER Халқаро экологик конгресси иштирокчиларини табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президентининг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ерлан Қазихан Давлат раҳбарининг ECOJER халқаро экологик конгрессидаги мурожаатини ўқиб эшиттирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«ECOJER биринчи экологик конгресси очилиши муносабати билан менинг табригимни қабул қилишларингизни илтимос қиламан. Маълумки, атроф-муҳитни яхшилаш Қозоғистон учун устувор вазифадир. Қозоғистон ҳукумати Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти стандартларига мувофиқ экологик қонунчиликни уйғунлаштириш ва энг яхши яшил тажрибаларни қўллаш бўйича тизимли ислоҳотларни амалга оширмоқда. Пандемия барчамизга ташқи экологик омиллар иқтисодий ўсиш, ижтимоий фаровонлик ва фуқароларнинг ҳаёт сифатини бузиши мумклигини эслатди», - дейилади мурожаат матнида .

Президент мисол келтирди.


«Масалан, мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳавонинг паст сифати иқтисодий ўсишни пасайтиради ва Қозоғистонда ялпи ички маҳсулотнинг ҳар йили 1,5-2 фоиз бой берилишига олиб келади. Барқарор ривожланиш концепцияси «экология-иқтисодиёт-жамият» учбурчагида ўзаро таъсир ўтказиш учун асос яратади. Экологик муаммоларни ҳал қилишни энди кейинга қолдириб бўлмайди. Глобал экологик ўтиш, инновацияларни ривожлантириш ва узлуксиз рақамлаштириш глобал бозорларни қайта шакллантиради ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун янги ёндошувларни талаб қилади. Қозоғистон ўзининг бой иқтисодий ресурслари билан омадли, бу шубҳасиз бизнинг бойлигимиз», - деди Давлат раҳбари.

«Шу билан бирга, бизнинг мамлакатимиз нафақат хомашё қазиб олиши, балки айланма иқтисодиёт тамойиллари ва энг янги технологияларга мувофиқ чуқур қайта ишлашни ривожлантириши керак. Қозоғистон иқлим ўзгариши соҳасида барча томонларнинг манфаати учун халқаро ҳамкорликни фаол қўллаб-қувватлайди. Ўтган йилнинг декабр ойида Climate Ambition саммитида мен Қозоғистоннинг 60 йилгача углерод нейтраллигини таъминлашга содиқлигини эълон қилдим. Ҳукумат иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва иқтисодиётни карбонсизлаштирш бўйича узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишни бошлади», - деди Президент.

«Мен давлатнинг хусусий сектори ва жамоатчиликнинг барқарор ривожланишга эришиш, экологик муаммоларни ҳал қилиш ва экологик маданиятни ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштирган янги мулоқот майдончаси яратилишини мамнуният билан қабул қиламан. Умид қиламанки, Бутунжаҳон атроф-муҳитни ҳимоя қилиш куни олдидан экологик конгрессни ўтказиш яхши анъанага айланади. Барча иштирокчиларга тўлақонли иш ва муҳим мақсадга эришишда муаффақиятлар тилайман», - дея сўзларини якунлади Қасим-Жомарт Тоқаев.


Сўнгги хабарлар