17:47, 13 Октябрь 2025 | GMT +5
Қозоғистон Президенти Дональд Трампни табриклади
ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев АҚШ Президенти Дональд Трампни Ғазо секторида узоқ кутилган тинчлик ўрнатишда муҳим дипломатик ғалабага эришгани билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

«Қасим-Жомарт Тоқаев АҚШ Президенти ўзининг сиёсий иродаси мустаҳкамлигини ҳамда халқлар ўртасида тинчлик ва тотувликни ўрнатишга самимий интилишини тўлиқ намоён этди, деб ҳисоблайди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Мисрдаги билвосита музокаралар чоғида эришилган Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва маҳбусларни озод қилиш бўйича келишувни қўллаб-қувватлаши ҳақида хабар берган эдик.