Қозоғистон Президенти давлат ташрифи билан Ашхободга борди
Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.
«Ташриф давомида икки мамлакат делегациялари кичик ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказади. Томонлар Қозоғистон-Туркманистон стратегик шериклигининг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини, кун тартибидаги минтақавий ва халқаро масалаларни кўриб чиқадилар», - деди Президент матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, 12 октябр куни Қасим-Жомарт Тоқаев ОҲИЧКга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 6-сессиясида иштирок этиш учун Қозоғистонга келган Туркманистон Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди. Учрашув чоғида Рашид Мередов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўз мамлакатига давлат ташрифи билан келишга таклифини етказди.
Ўз навбатида, Қозоғистон Президенти таклифни қабул қилишини ва яқин орада Ашхободга ташриф буюриб, Қозоғистон-Туркманистон ҳамкорлигига барча соҳаларда янги туртки беришини айтди.