Қозоғистон президенти «БРИКС плюс» саммити иштирокчилари билан суҳбатлашди

KAZAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган БРИКС ХVI саммити ялпи мажлисининг «БРИКС плюс»/«аутрич» формати иштирокчилари – Туркия Президенти Режеп Таййиб Эрдоған, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин ва Мўғулистон Президенти маъмурияти раҳбари Гомбожавин Занданшатар билан учрашди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Akorda
Фото: Ақорда

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарларининг ХVI саммитида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига борди.

Akorda
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари БРИКС саммити иштирокчилари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Қозоғистон Республикаси Президенти ва БРИКС+ саммитининг бошқа иштирокчилари биргаликда суратга тушишди.

Сўнгги хабарлар