Қозоғистон Президенти БМТ доирасида афғон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни кенгайтиришга чақирди

ХIAN. Кazinform – БМТ доирасида афғон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш доирасини кенгайтириш зарур. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Хитой» саммитида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform.
None
Фото: t.me/aqorda_resmi

«Афғонистонга келсак, биз бу мамлакатдаги вазият минтақа давлатларининг хавфсизлиги ва барқарорлигига ҳамон таҳдид солаётган масалалардан бири, деб ҳисоблаймиз. Бу мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш бўйича халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳим», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шу муносабат билан Президент бир ой аввал Қозоғистон Афғонистонга навбатдаги ёрдам пакети кўринишида озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатганини эслатди.

«БМТ доирасида афғон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш зарур. Шу нуқтаи назардан, Алмати шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистоннинг барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этиш ташаббуси долзарбдир», - деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар