Қозоғистон Президенти Алматида сейсмик аудит ўтказиш режасини тасдиқлади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбарига Алмати шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилди. Жорий йилнинг январ ойида инвестиция ва ишбилармонлик фаоллигининг ўсиши ҳисобига шаҳарнинг қисқа муддатли иқтисодий кўрсаткичи 136,7 фоизга ошган. Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 21,9 фоизга ошди. Иқтисодий ривожланиш суръатлари савдо, транспорт ва ишлаб чиқариш тармоқларининг ўсиши ҳисобига таъминланди.

Ерболат Досаев Қасим-Жомарт Тоқаевга шаҳарнинг 2040 йилгача бўлган янги Бош режасини ишлаб чиқишнинг асосий йўллари ҳақида гапириб берди. Уни тайёрлаш жараёнида Давлат раҳбарининг 2022 йил 16 ноябр куни Алмати шаҳри жамоатчилиги билан учрашувида берган топшириқлари инобатга олинди.

Президент шаҳарнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирлар ва жорий йилнинг иккинчи ярмида сейсмик аудит ўтказиш режасини тасдиқлади. Бу шаҳардаги объектларнинг ҳужжатларини янгилаш имконини беради.

Давлат раҳбарига Жаҳон банки билан ҳамкорликда шаҳар ичида «яшил йўлаклар» яратиш бўйича ишлаб чиқилаётган чора-тадбирлар режаси ҳақида оралиқ маъруза тингланди. Ушбу ташаббус доирасида кўкаламзорлаштириш майдонларини кўпайтириш, жумладан, дарё ўзанлари ва каналлар бўйлаб кўчатлар экиш режалаштирилган.

Президентга Алмати саноат зонасида автомобил кластерини ташкил этиш жараёни ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев аҳолининг реал даромадларини оширишни таъминлаш ва шаҳардаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш бўйича топшириқ берди.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар
telegram