Қозоғистон Президенти 3 сентябр куни Шарқий иқтисодий форумда иштирок этади

NUR-SULTAN. Kazinform - 3 сентябр куни Қозоғистон Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан видеоконференция шаклида ўтказиладиган Шарқий иқтисодий форумда иштирок этади. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида ёзди.
None
None

Владивостокда ҳар йили ўтказиладиган форумнинг бу йилги мавзуси «Ўзгарувчан дунёда Узоқ Шарқ учун янги имкониятлар». Тадбир давомида Осиё-Тинч океани минтақасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янги механизмлари муҳокама қилинади.

Сўнгги хабарлар