Қозоғистон Озарбайжондан 2 та паром сотиб олади

ASTANA. Kazinform — “Самруқ-Қазна” жамғармаси Озарбайжон компаниялари билан иккита шартнома имзолайди. Бу ҳақда Ақордада жамғарма бошқаруви раиси Нурлан Жақипов маълум қилди.

2027 жылға дейін елдегі су айдындарында 4 жаңа паром пайда болады
Фото: rail-news.kz

«Самруқ-Қазна” 2 та ҳужжат имзолайди. Биринчиси AZCON холдингига тегишли. Ушбу келишув асосида биз Ўрта коридорни янада ривожлантирамиз. Яъни Ўрта коридор салоҳиятини кучайтирамиз. Келишувга мувофиқ, томонлар Baku Shipyard кемасозлик заводининг паромларини Каспий денгизида фойдаланиш имкониятларини ишлаб чиқади. Иккинчи келишувга кўра, SK-AIH инвестиция фонди SOCAR томонидан қайта тикланадиган энергия манбалари, яъни яшил лойиҳалар бўйича молиявий инвестор сифатида кўриб чиқилади”, — деди у.

Жамғарма раҳбарининг сўзларига кўра, “ҚазМунайГаз” шўба корхоналаридан бири Baku Shipyard заводидан 2 та паром сотиб олган. Ушбу паромлар Каспий денгизида 2027 йил охиригача ишлай бошлайди.

«Бундан ташқари, “Самруқ-Қазна” AZCON холдинги билан келишув доирасида бошқа кемаларни ҳам сотиб олиш имкониятини кўриб чиқяпмиз. Биринчи келишув қиймати 62 миллион долларни ташкил этади», — деди Нурлан Жақипов.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжон Президентини Ақордада кутиб олди. Айни пайтда икки давлат раҳбарлари музокаралар олиб бормоқда. Кейин Қозоғистон ва Озарбайжон Олий давлатлараро кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар