Қозоғистон ОТМларида ўқиш нархи қанча

ASTANА. Кazinform - Айни пайтда мамлакатдаги кўплаб олий таълим муассасалари ўқиш тўловлари ҳақида маълумот эълон қилмоқда. Айрим ўқув юртларида олий таълим бир неча миллион тенгега тушади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ОТМ
Коллаж: Kazinform / Canva

Биз бакалавриатнинг биринчи курсига кирган талабанинг ўқиш тўловларини солиштирдик. Университетлар 2025-2026 ўқув йили учун тўловлар тўғрисидаги маълумотларни расмий веб-сайтларида эълон қилди. Ўқув тўловларини таҳлил қилишда миллий университетлар ва ҳудудий университетлар ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинди.

Ўқиш учун энг арзон жой Ал-Форобий номидаги Қозоғистон Миллий университетидир. Бу ерда ўқиш тўлови 500 минг тенгедан бошланади. Бу пул эвазига фақат ҳамшираликни ўрганиш мумкин. Бошқа мутахассисликлар бўйича ўқиш тўловлари 1,1 миллион тенгедан бошланиб, 1,7 миллион тенгега етади.

Кейинги ўринда Е.А. Букетов номидаги Қарағанди давлат университети. Бу ерда йилига 505200 тенгега педагогикани ўрганиш мумкин. Энг юқори ўқиш тўлови — 812 500 тенге. Бу муҳандислик ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўқишни хоҳловчилар учун тўловдир.

А.Байтурсинов номидаги Қостанай давлат университетида эса турли мутахассисликлар бўйича ўқиш нархи 535 200 тенгени ташкил қилади. Бу ерда бўлажак ўқитувчилар таҳсил олади. Шунингдек, филология, қишлоқ хўжалиги, муҳандислик ва бизнесни ўрганиш мумкин.

С.Д. Асфендияров номидаги Қозоқ давлат тиббиёт университетида таҳсил олиш нархи бироз қимматроқ. Бу ерда энг кам ўқиш тўлови — 550 000 тенге. Ушбу пул учун фақат ҳамширалик даражасини олиш мумкин. Ушбу мутахассисликни қисқа вақт ичида ўрганиш мумкин. Тиббиёт, педиатрия, клиник психология ва ҳамширалик иши бўйича тўлиқ курс нархи эса миллион тенгедан ошади. Энг қиммати — стоматология. Ўқиш тўлови — йилига 2,1 миллион тенге.

Х. Досмуҳамедов номидаги Атирау университетида нархлар ҳамёнбоп. Бу ерда фақат иккита нарх мавжуд. Улар: 560 минг ва 63 минг тенге. Нархлар санъат ва гуманитар фанлар, шунингдек, табиий фанлар, математика, статистика ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун пастроқ. Педагогика, бизнес, менежмент ва ҳуқуқ, муҳандислик, журналистикани ўрганиш эса бироз қимматроқ.

Тўрайғиров университетида ҳам нархлар тахминан бир хил. Бу ерда ўқиш тўлови 596 200 тенгедан 624 800 тенгегача. Мутахассисликларнинг кенг танлови мавжуд, шу жумладан техник мутахассисликларни танлаш мумкин. Павлодар саноат ҳудуди бўлганлиги сабабли, техник соҳа мутахассисларига ҳар доим талаб юқори.

Д.Серикбаев номидаги Шарқий Қозоғистон техника университетида ўқиш тўлови 609 840 тенгедан бошланади. Ушбу пул эвазига бизнес ва менежментни ўрганиш мумкин. Бошқа кўпчилик мутахассисликлар эса 805 860 тенге этиб белгиланган.

A.Maрғулан номидаги Павлодар педагогика университетида педагогика йўналишида ўқиш нархи 697 минг тенгедан бошланади. Бу ерда мактабгача таълим муассасалари ходимлари, бошланғич синф ўқитувчилари ва турли фан ўқитувчилари тайёрланмоқда.

С.Сейфуллин номидаги Қозоғистон агротехник тадқиқот университетида нархлар юқори. Бу ерда ўқиш нархи 831 минг тенгедан бошланиб, 1 028 500 тенгега етади. Энг қиммати — архитектура.

инфографика
Фото: Kazinform

Абай номидаги Қозоқ миллий педагогика университетида ўқиб, ўқитувчи бўлиш мумкин. Бу ерда ўқишнинг минимал тўлови 900 минг тенгени ташкил қилади. Энг қиммати - санъат ва гуманитар фанлар соҳаси. Йиллик ўқиш тўлови — 1 130 000 тенге.

Satbayev Universityда ўқиш тўловлари 905 760 тенгедан 1 278 060 тенгегача. Бу ерда 72 та бакалавр даражаси мавжуд.

С.Демирэл университетида ўқиш тўловлари бир миллион тенгедан ошади. Агар Алмати яқинидаги университетни танласангиз, ўқиш тўлови 1 080 000 тенгедан 2 400 000 тенгегача.

Л.Н. Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университетида бакалавриатда ўқиш 1 350 000 тенгедан бошланади. Бу ерда педагогика, санъат ва гуманитар фанлар, ижтимоий фанлар, табиий фанлар, хизмат кўрсатиш, бизнес, менежмент ва ҳуқуқ йўналишлари бўйича ўқиш тўлови 1 600 000 тенгени ташкил қилади.

Нархоз университетида ўқиш 1 кредит тизими бўйича ҳисобланади. 1 та кредит нархи 23 000 тенгедан 38 700 тенгегача. Йилига ўртача 60 та кредит олсангиз, ўқиш тўлови 1 380 000 тенгедан 2 322 000 тенгегача бўлади.

Назарбоев университетида ўқиш долларда ҳисобланади. Бу ерда бакалавр даражаси йилига 15 000 доллар туради. Қозоғистонликлар ўқишни тенгеда тўлайдилар. Доллар курси айни дамда 511 тенгега баҳоланмоқда. Университетда ўқиш нархи — 7 665 000 тенге.

Мамлакатдаги энг қиммат олий таълим муассасаси КИМЭП университетидир. Бу ерда 1 та кредит нархи — 145 090 тенге. Йиллик ўқиш тўлови — 8 705 400 тенге.

Сўнгги хабарлар