14:13, 13 Июнь 2025 | GMT +5
Қозоғистон орқали юк ташиш ҳажми 7,1 фоизга ошди
2024 йилда Қозоғистон орқали юк ташишнинг умумий ҳажми 7,1 фоизга ўсди ва 34,6 миллион тоннани ташкил этди.

“Бугунги кунда Қозоғистон кенг транспорт коммуникация тизимига эга ва жаҳон бозорларига чиқиш учун барча йирик халқаро транспорт йўлакларига уланган. 5 та халқаро темир йўл ва 8 та автомобиль транспорти йўлаги мавжуд. Ўтган йили Қозоғистон орқали юк ташишнинг умумий ҳажми 7,1 фоизга ошиб, 34,6 миллион тоннани ташкил қилди (темир йўл – 27,5 миллион тонна, автомобиль – 6,7 миллион тонна)”, – деди Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Транспорт сиёсати бошқармаси вакили Динмуҳамед Сембаев Қозоғистон экспортёрлари форумида.
Унинг сўзларига кўра, 2030 йилга бориб бу ҳажмни 100 миллион тоннага етказиш режалаштирилган.