Қозоғистон орқали ўтган юк транзити 29 млн тоннаддан ошди

ASTANA. Kazinform — ҚР Транспорт вазири Нурлан Сауранбаев Ҳукумат йиғилишида мамлакатда кўрсатилаётган транспорт хизматлари ҳажми 20 фоизга ошганини маълум қилди.

Грузоперевозки товарооборот Жүк тасымалдау тауар айналымы
Фото: Александр Павский/ Kazinform

“Йилнинг 10 ойида транспорт хизматлари ҳажми 20,7 фоизга, асосий капиталга инвестициялар эса 18,4 фоизга ошди. Транзит юк ташиш ҳажми эса 29,4 миллион тоннага етди, бу 5 фоизга ўсишни кўрсатади”, — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириш учун 13 минг километрлик йўллар таъмирланди.

“Республика йўлларининг 93 фоизининг техник ҳолати стандартларга жавоб беради. Ички чегарадаги назорат-ўтказиш пунктлари модернизация қилинмоқда. 2027 йил охирига қадар 37 та назорат-ўтказиш пунктини қуриш режалаштирилган”, — деди Нурлан Сауранбаев.

Аввалроқ биз Хитойдан Қозоғистон орқали темир йўл транзити 11 фоизга ошганини хабар қилган эдик.

Сўнгги хабарлар