Қозоғистон ОПЕК+ келишуви доирасида нефть қазиб олишни оширади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - ОПЕК+ га аъзо давлатлар вазирлари йиғилишида Қозоғистоннинг феврал ойи учун нефть қазиб олиш квотаси 1,589 миллион баррель этиб белгиланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

ОПЕК+га аъзо давлатлар вазирларининг видеоконференция форматида йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда декабр ротацияси даражаси муҳокама қилинди. Масалан, Қозоғистоннинг декабр ойида ўз мажбуриятларини бажариш даражаси 122 фоизни ташкил этди.

«Учрашув якунлари бўйича ОПЕК+ мамлакатларида нефть қазиб олишнинг жорий даражасини чекловлар тўлиқ олиб ташланмагунча ҳар ойда 400 минг баррелга оширишни давом эттиришга қарор қилинди», — дейилади вазирлик хабарида.

Хусусан, Қозоғистон учун квоталар кўпайган.

«Январ ва феврал ойларида ОПЕК+ доирасида Қозоғистон учун квота мос равишда кунига 1572 ва 1,589 миллион баррелни ташкил қилади. 2022 йил март ойи учун мажбуриятлар кунига 1,605 миллион баррелни ташкил этади», — дейилади расмий баёнотда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар