Қозоғистон онлайн хизматлар индексида кучли ўнликка кирди

ASTANA. Kazinform - БМТ баҳосига кўра, Қозоғистон рақамлаштириш соҳасида тараққиётни намойиш этмоқда.

Компьютер, социальные сети, работа
Фото: freepik.com

Қозоғистон 193 давлат орасида 24-чи ўринни эгаллаган, шунингдек, онлайн хизматлар индекси бўйича етакчи 10 та давлат қаторидан жой олган. Масалан, давлат хизматларидан интернет орқали фойдаланиш имконияти 92 фоизга етди.

“Бундан ташқари, биометрик идентификация ва QR-имзо хизматлари жорий этилмоқда, бу эса электрон хизматлар олиш жараёнини анча соддалаштирди. 2024 йилда QR-кодлар ёрдамида 8 миллиондан ортиқ имзо қўйилди ва Digital ID тизими орқали 18 миллиондан ортиқ идентификация қилиш амалга оширилди. “Электрон ҳукумат” платформасини такомиллаштириш ва модернизация қилиш жараёни узлуксиз давом этмоқда ва учинчи версияга ўтишнинг фаол босқичида. Янги eGov СИ технологияларидан фойдаланган ҳолда янада барқарор ва қулай бўлади”, - дея таъкидлади Ҳукуматдагилар. 

Қозоғистон электрон ҳукумат соҳасидаги илғор ечимларини Тожикистон, Того ва Сьерра-Леоне каби давлатлар билан баҳам кўра бошлади.

"Давлат тадбиркорлик субъектлари учун шунга ўхшаш хизматларни ишлаб чиқяпти, қўллаб-қувватлашнинг тўлиқ циклини - компанияларни рўйхатдан ўтказишдан тортиб то тугатишгача бўлган даврни таъминлаяпти", - дея хулоса қилди Ҳукуматда.

Сўнгги хабарлар