Қозоғистон олтин заҳиралари бўйича ТОП-20 мамлакат қаторига киради
ASTANA. Kazinform — Қозоғистонда сўнгги 10 йил ичида таркибида олтин сақловчи рудаларни қазиб олиш 2,2 баробар ошди. Бу ҳақда Саноат ва қурилиш вазири ўринбосари Иран Шархан маълум қилди.

“Металллар - шунчаки товар эмас, улар иқтисодий ва сиёсий куч воситаларидир. Глобал рақобат кучайиб бораётган бир шароитда Қозоғистон барқарорлик, бетарафлик ва башоратлиликни сақлаб келмоқда”, — деди Иран Шархан пойтахтда бўлиб ўтаётган 15-чи Халқаро тоғ-металлургия конгрессида.
Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, Қозоғистон бир неча турдаги металлар ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.
“Бугунги кунда Қозоғистон кўп йиллардан буён титан, мис, алюминий, рух ва қўрғошин, ферроқотишмалар, шунингдек, бериллий, тантал, ниобий каби металларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича жаҳон бозорининг асосий иштирокчиларидан бири бўлиб келмоқда. Сўнгги 10 йилда таркибида олтин сақловчи рудалар қазиб олиш 2,2 баробар, шунга мос равишда тозаланган олтин ишлаб чиқариш 2 баробар ошди. Бу Қозоғистонга олтин заҳиралари бўйича дунёдаги ТОП-20 давлатга кириш имконини берди”, — дейди у.
Таъкидлаш жоизки, Астанада халқаро кон-металлургия конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда 20 та давлатдан 1300 нафар делегат иштирок этмоқда.