Қозоғистон олимлари томонидан яратилган “Таймас” буғдойининг сифати хорижий ва маҳаллий навлардан юқори

Жуманғарин
Фото: ҚР Ҳукумати

ASTANА. Кazinform — ҚР Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин Ақмола вилояти А. И. Бараев номидаги ғаллачилик илмий ишлаб чиқариш марказига борди. Иқлим ўзгариши илмий ишлаб чиқариш марказининг фаолият йўналишини белгилаб берувчи асосий тадқиқот ишларидан биридир. Илмий ишлаб чиқариш маркази қурғоқчиликка ва иссиқликка чидамли бошоқли дон экинлари, бошоқли озуқа экинлари, кўп йиллик дуккаклилар ва ем-хашак ўтлари селекцияси, уруғчилиги ва тижоратлаштириш билан шуғулланади.

Марказ олимлари томонидан ишлаб чиқарилаётган янги “Таймас” юмшоқ баҳорги буғдой нави сифати хориж ва маҳаллий танлаб олинган навларга қараганда анча яхши яхши бўлиб, фермерлар орасида харидоргир.

Ўтган йили мазкур нав Қарағанди вилояти деҳқонларига гектарига 30 центнердан ҳосил олиш имконини берди.

Марказ ходимларининг юксак илмий салоҳияти ва ютуқлари халқаро миқёсда эътироф этилган. Илмий ишлаб чиқаиш маркази 2027 йилда қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича 10-Жаҳон табиатни муҳофаза қилиш конгрессини ўтказишни режалаштирмоқда.

Қишлоқ хўжалиги техникаси
Фото: ҚР Ҳукумати

 

Шунингдек, марказ кўп йиллик ўтларнинг хилма-хиллиги ва навлари бўйича мамлакатда етакчилик қилмоқда. 10 турдаги дуккакли ва бир йиллик ем-хашак экинларининг 29 дан ортиқ нави етиштирилди.

Серик Жумангарин тўпланган тажриба ва марказнинг илмий базасини инобатга олган ҳолда марказга яйловларнинг деградациясини камайтириш бўйича тавсиялар бериш бўйича топшириқ берди.

“Ўтган йили “Яйловлар тўғрисида”ги қонун қабул қилинган бўлиб, у маҳаллий аҳолига умумий яйловлардан фойдаланиш имконини беради. Аммо муаммонинг бошқа томони - уларнинг таназзулга учраши. Кейинги йилларда олдимизда барча яйловларни қайта экиш вазифаси турибди. Муаммони самарали ҳал этиш ва зарур миқдорда ем-хашак уруғини етиштириш ва барча эҳтиёжларни таъминлаш бўйича таклиф беришингизни сўрайман”, - деди Бош вазири ўринбосари институт ходимларига.

Олим
Фото: ҚР Ҳукумати

 

Яйловлар деградацияси муаммосини ҳал қилиш мақсадида кўп йиллик ва дуккакли ўсимликларни, бир йиллик ем-хашак экинларини кўпайтириш тавсия этилди.

Шунингдек, ем-хашак экинларининг маҳаллий навларини кўпайтириш билан шуғулланувчи элита уруғчилик ва уруғчилик хўжаликларини кенгайтириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Серик Жуманғарин марказ негизида углеродли экинларни ўрганишни таклиф қилди. Бозор қиймати буғдойникидан анча юқори бўлган ем-хашакнинг экспорт салоҳияти юқори эканлигини таъкидлади.

Бош вазир ўринбосари Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификация қилиш сиёсатини инобатга олган ҳолда қурғоқчиликка чидамли, мойли, ем-хашак экинларини етиштириш аграр фанни ривожлантириш йўналишига айланиши кераклигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар
telegram