Қозоғистон нима сабабдан Ўзбекистонга электр энергияси экспортини тўхтатгани маълум бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – KEGOC компанияси Миллий диспетчерлик маркази бош диспетчери Бекжан Муқатов Қозоғистон йил бошидан буён қанча электр энергияси экспорт қилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Йилнинг биринчи ярмида электр энергиясида профицит шаклланди. Шу муносабат билан, Ўзбекистонга қарийб 600 миллион МВт электр энергияси экспорт қилдик. Бизда барча тўпланган энергия истеъмол қилиниб, етишмовчилик юзага кела бошлагани сабабли, барча экспорт операциялари тўхтатилди», - деди компания вакили.

Унга кўра, йилнинг қолган икки ойида Қозоғистон Россиядан электр энергияси импорт қилиши мумкин.

«Бугунга қадар, октябр ойигача Россия Федерацияси ва бошқа давлатлардан электр энергияси деярли импорт қилинмаган. Биз ҳозир, ноябр ва декабр ойларида импорт қилиш имкониятини истисно қилмаймиз. Талабнинг ўсиш суръати сақланиб қолса, ноябр ва декабр ойларида электр энергияси импорт қилиниши мумкин», - деди Бекжан Муқатов.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар