Қозоғистон мустақиллиги Мустақиллик декларациясидан бошланди – Сенат Раиси

ASTANA. Kazinform – 1991 йил 16 декабрда эълон қилинган Қозоғистон мустақиллиги аслида Мустақиллик декларациясидан бошланди. Бу ҳақда Сенат Раиси Маулен Ашимбаев маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
«Барчангизни яқинлашиб келаётган миллий байрам – Республика куни билан чин қалбимдан табриклайман! Хабарингиз бор, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Улитау шаҳрида бўлиб ўтган Миллий қурултойда Республика кунини қайта тиклаш ва уни миллий байрам мақомига қайтариш таклифини билдирган эди. Бу ташаббус кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди ва парламент тегишли қонунни қабул қилди. Натижада бу йил биз ушбу санани умумхалқ байрами сифатида кенг нишонламоқдамиз. Сенат ҳузуридаги «Миллий манфаат» майдонининг навбатдаги йиғилиши ушбу байрамнинг қадр-қиммати, мамлакатимиз тараққиётидаги мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланди. Умуман олганда, 1990 йил 25 октябр мамлакатимиз учун тарихий кун бўлди. Мустақиллигимиз шу кундан бошланади, десак муболаға бўлмайди. Чунки 1991 йил 16 декабрда эълон қилинган мустақиллигимиз айнан Мустақиллик декларациясидан бошланган эди»

, - деди Маулен Ашимбаев.

Шу муносабат билан у 25 октябр Қозоғистон учун озодлик йўлида ҳал қилувчи натижага эришилган кун сифатида қадрли эканини таъкидлади.

«Давлат суверенитети тўғрисидаги декларациянинг қабул қилиниши мамлакат озодлиги йўлидаги жуда муҳим тизимли сиёсий-ҳуқуқий қадам бўлди. Шу билан бирга, ушбу ҳужжат осонлик билан қабул қилинмаганини ҳам таъкидлаш жоиз. Ўша пайтдаги Олий Кенгаш депутатлари ҳужжатнинг ҳар бир бандига, жумладан, миллий манфаатларга тааллуқли жиҳатларга алоҳида урғу берган эди. Уларни ҳимоя қилиш борасида қизғин муҳокамалар бўлгани ҳам маълум. Умуман олганда, катта авлод вакилларининг ўша даврдаги мардонавор ва матонатли ҳаракатларини ҳақида доим гапириб ўтишимиз керак»

, - деди Сенат Раиси.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар