Қозоғистон – мустақил Авиация маъмуриятини ташкил этган биринчи давлатдир

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) президенти Сальваторе Шаккитанони қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Қазақстан — тәуелсіз Авиация әкімшілігін құрған алғашқы ел
Фото: Ақорда

Учрашувда Қозоғистон минтақада мустақил авиация маъмуриятини ташкил этган биринчи давлат эканлиги таъкидланди. Бу қадам парвозлар хавфсизлигини назорат қилишни сезиларли даражада кучайтириш имконини берди. Ўтган йилдан бошлаб Монреалда Қозоғистон Республикасининг ICAOдаги доимий ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда.

Қазақстан — тәуелсіз Авиация әкімшілігін құрған алғашқы ел
Фото: Ақорда

“Халқаро ҳаво транспорти географияси кенгаймоқда. Бугунги кунда Қозоғистон дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатлари билан тўғридан-тўғри ҳаво алоқаларини ўрнатган. Нью-Йорк, Токио ва Сингапурга рейсларни очиш масаласи муҳокама қилинмоқда”, — дейилади хабарда.

Қозоғистон Президенти ўтган йили Алмати, Чимкент ва Қизилўрдада янги терминаллар фойдаланишга топширилганини айтди. Жумладан, Алмати аэропортининг ўтказиш қобилияти олти бараварга, йилига 2,5 миллиондан 14 миллион йўловчига ўсди.

Давлат раҳбари, шунингдек, Қозоғистон ва ICAO ўртасида имзоланиши мўлжалланган фуқаро авиацияси бош режаси муҳимлигини таъкидлади. Ушбу ҳужжат авиация соҳасини узоқ муддатли ривожлантириш стратегияси ҳисобланади. Ўз навбатида, ICAO Кенгаши президенти мамлакатни фуқаро авиацияси соҳасидаги ютуқлари билан табриклади. Қозоғистонда авиация жадал ривожланиб, барқарор ўсиш суръатларини кўрсатаётгани, аниқ тузилма шаклланганини таъкидлади.

Сальваторе Шаккитано
Фото: Ақорда

Бугун, шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев авиация соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Сальваторе Шаккитанони 1-даражали “Достық” ордени билан тақдирлади.

Сўнгги хабарлар