Қозоғистон муқобил йўллар орқали 16,5 миллион тонна нефт экспорт қилиши мумкин

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон КҚКдан ташқари қандай ҳажмдаги нефтни муқобил йўллар билан экспорт қилиши мумкин? Бу ҳақда Энергетка вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Бугунги кунда 16,5 миллион тонна нефтни экспорт қилишнинг муқобил йўллари бор, – деди Болат Ақшолақов Мажилис кулуарида журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Вазирнинг тушунтиришича, бу ҳажмдаги нефтни темир йўл орқали Ақтау порти, Атирау-Самара қувури орқали, шунингдек, Хитой йўналиши бўйича экспорт қилиш мумкин. Аммо бу етарли эмас, тўлиқ 54 миллион тоннани жўнатиш қийин», - дея қўшимча қилди Болат Ақшолақов.

Аввалроқ КҚК нефт қувурида таъмирлаш ишлари ҳали бошланмагани хабар қилинганди.

«Таъмирлаш ишлари ҳали бошланмаган, россиялик ҳамкасбларимиз об-ҳаво шароити туфайли сувга туша олмайди. Бизни апрел ойида таъмирлаш ишларини якунлаш учун бор куч-ғайратини ишга солишларига ишонтиришди», - деб тушунтирди Болат Ақшолақов.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар