Қозоғистон МОЯҚҲЗ давлатларини Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномага қўшилишга чақирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ақан Рахметуллин Нур-Султанда аккредитациядан ўтган Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона тўғрисидаги шартнома (МОЯҚҲЗ шартномаси) иштирокчи-давлатларининг элчилари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Учрашув чоғида қозоғистонлик дипломат мавжуд дўстлик ва қардошлик муносабатларини инобатга олган ҳолда, МОЯҚҲЗ Шартномаси бўйича ҳамкорларни Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномага қўшилиш ва шу орқали халқаро хавфсизликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшишга чақирди.

А.Рахметуллин бутун дунёда ядродан холи зоналар иштирокчилари ядровий қуролсизланиш жараёнининг авангарди эканлигини қайд этди. У ядро қуролидан холи ҳудудларни барпо этишнинг асосий мақсад ва вазифалари ЯҚТШ руҳи ва тамойилларига мос келишини таъкидлади. Бундан ташқари,

Қозоғистон ядровий қуролсизланишнинг муҳим тарафдори сифатида БМТ конференциясида ядро қуролини тўлиқ йўқ қилишга олиб келадиган қонуний кучга эга бўлган тақиқловчи ҳужжатни ишлаб чиқишда фаол иштирок этди. Бугунги кунда мамлакат Австрия раислигида Шартноманинг бошқа иштирокчилари билан биргаликда Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган ЯҚТШ иштирокчи-давлатларининг биринчи учрашувига тайёргарлик кўрмоқда.

Ядровий синовлардан энг кўп жабрланган давлатлар сифатида Қозоғистон ва Кирибати ташаббуси билан ядровий синовлардан зарар кўрган ҳудудлар аҳолиси ва атроф-муҳитни реабилитация қилиш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутувчи ишчи ҳужжат ишлаб чиқилди.

2021 йилнинг 22 январида Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартнома (ЯҚТШ) кучга кирди. Ҳужжатни Қозоғистон 2018 йил 2 март куни имзолади ва бу тарихий ҳужжатни имзолаган 57-чи давлат бўлди.

Ҳозирда Қозоғистон МОЯҚҲЗ иштирокчи-давлатлари орасида ЯҚТШга қўшилган биринчи ва ҳозиргача ягона давлат бўлиб турибди.

Сўнгги хабарлар