Қозоғистон минтақадаги ҳар қандай баҳсли масалани фақат тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори – Тоқаев

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонга ҳамдардлик телеграммаси йўллади, дея хабар беради Kazinform.

Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон-Қирғизистон чегарасида кўплаб ҳарбийлар ва тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган фожиали воқеа муносабати билан Эмомали Раҳмон ва тожик халқига бутун Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан ҳамдардлик билдирди .

– Қардош ва дўст мамлакатларимизда содир бўлаётган бу мудҳиш воқеадан жуда хавотирдамиз. Қозоғистон минтақадаги ҳар қандай зиддиятли муаммони фақат тинч йўл ва сиёсий-дипломатик усуллар билан ҳал этиш тарафдори», — дейилади телеграммада.

Қозоғистон Президенти ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қариндошларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Сўнгги хабарлар
telegram